Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда онлайн таълим йўлга қўйилди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда онлайн таълим йўлга қўйилди

Фото: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослашган мактаб

Жорий йилнинг 16 март кунидан барча давлат ва нодавлат таълим муассасаларида, шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослашган мактабда муддатдан олдин баҳорги таътил эълон қилинди.

Аммо ўқув жараёни тўхтаган эмас. Ўқувчилар ўқишни давом эттираверади, бироқ дарслар энди масофавий, онлайн тарзда ўтказилади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактаб ўқитувчилари биргаликда онлайн дарслар ишлаб чиқди. Ўқувчилар фанларни онлайн ўзлаштириш имкониятига эга бўлдилар.

Бундан ташқари, мактаб синф раҳбарлари билан биргаликда ҳар бир ўқувчи билан Google Education платформаси орқали индивидуал ёндашув йўлга қўйилган. Ўқитувчилар ўқувчилар билан ўзаро масофавий таълим олиб бормоқдалар. Бундай имконият ўқувчиларни қолиб кетган дарсларини ўзлаштириш ва ўз билимларини мустаҳкамлашда ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг