Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокорга кеч мурожаат қилган бемор коронавирусдан вафот этди

Шифокорга кеч мурожаат қилган бемор коронавирусдан вафот этди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистонда коронавирус юқтириб вафот этганлар сони 33 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Пойтахтлик З. 45 ёшда бўлган. Бир неча кун давомида коронавирус инфекцияси аломатлари сезилиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик кузатилган.

Аммо шундай бўлишига қарамасдан у шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмай, уй шароитида даволаниб юрган.

Натижада шу йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ўта оғир ҳолатда, ўткир нафас етишмовчилиги билан олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга (эркак киши) юрак ишемик касаллиги, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги, икки томонлама пневмония дастлабки ташхиси қўйилган.

Шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг