Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда ёшларнинг кўчага чиқиши тақиқлаб қўйилди

Туркияда ёшларнинг кўчага чиқиши тақиқлаб қўйилди

Фото: «Yandex»

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон коронавирус тарқалишига қарши курашиш мақсадида республикада 20 ёшдан кичик бўлганларнинг кўчага чиқишини тақиқлаб қўйди.

Бундан ташқари, ҳукумат 30 та йирик шаҳарга 15 кунга кириш ва чиқишни ёпди, дея хабар берди «Рамблер».

Шунингдек, Эрдўғон фуқароларни жамоат жойларида ниқоб тақишга чақирди.

Мартнинг охирида Туркия бошқа давлатлар билан авиа алоқани бутунлай тўхтатди.

Маълумотларга кўра, Туркияда қарийб 21 минг киши коронавирусга чалинган, 425 киши вафот этган, 484 киши тузалган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг