Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Жокер» Хоакин Феникс «йил кишиси» бўлди

«Жокер» Хоакин Феникс «йил кишиси» бўлди

Фото: ТАСС

Америка ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти — PETA (People for the Ethical Treatment of Animals) Голливуд актёри Хоакин Феникни «Йил кишиси» дея эътироф этди.

«The Hollywood Reporter» ёзишича, «Жокер» кинофильми бош қаҳрамонини гавдалантирган Феникс ҳайвонларни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот ишлари учун ушбу мукофотга лойиқ топилди. Бўлажак актёр уч ёшидаёқ гўшт ейишни бас қилган. Қолаверса, мўйнаси учун ҳайвонларни овлашни бориб турган ваҳшийлик ҳисоблайди.

«Гладиатор»га таклиф этилганида Феникс (Рим императори Коммод образини яратган) фақат сунъий теридан тикилган кийимда суратга тушишга рози бўлишини билдирганди.

«Гладиатор» (2000 й.) фильмидан кадр.

Бир неча йил илгари ҳайвонлар таҳқирланишига бағишланган «Ерликлар» ҳужжатли фильмида суратга тушган актёр Сан-Диегодаги кинофестивалда «Humanitarian Award» мукофотига лойиқ топилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг