Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Халқаро кинокомиссиялар ассоциациясининг расмий аъзосига айланди

Ўзбекистон Халқаро кинокомиссиялар ассоциациясининг расмий аъзосига айланди

«Marche du Film» кинобозорида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан очилган миллий павильонда бугун Халқаро кинокомиссиялар ассоциацияси (AFCI) президенти билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ушбу нуфузли халқаро ассоциацияга аъзо бўлди.

AFCI президенти Жесс Коноплиа Марказий Осиёда биринчи ҳисобланган Ўзбекистон миллий кинокомиссиясига аъзолик сертификатини топширди.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг хорижий кинолойиҳаларни амалга ошириш (копродакшн) салоҳияти ҳамда кинолокациялари жозибадорлиги тақдим қилинди. Бундан ташкари ассоциация билан истиқболли ҳамкорлик хам муҳокама қилинди.

AFCIга аъзо бўлиш билан Ўзбекистон миллий кинокомиссияси бутун дунёдаги кинокомиссиялар маълумотлари базасига киритилади, жаҳоннинг энг йирик продюсерлари ва кинокомпаниялари шу ассоциация орқали Ўзбекистонни суратга олиш учун манзил сифатида кашф қилади.

Ундан ташқари, маҳаллий киномутахассислар ўз тажрибаларини оширишлари учун хорижий конференция ва ўқув машғулотларига жалб қилинишади.

Маълумот учун, штаб квартираси АҚШнинг Лос Анжелес шаҳрида жойлашган Халқаро кинокомиссиялар ассоциацияси (AFCI)га дунёдаги 300 дан ортиқ кинокомиссиялар аъзо бўлган. Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлиб AFCIга аъзо бўлган Ўзбекистон миллий кинокомиссияси 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳаммуассислигида ташкил қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг