Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, ҳайкалтарош Яков Иосифович Шапиро 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» халқаро мультимедиа лойиҳаси хабар қилди.

Унинг ижод намуналари Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Франция, Италия, Исроил, Япония ва бошқа давлатларда ўрнатилган. Тошкентда Яков Шапиро метронинг бешта станцияси, жумладан «Мустақиллик майдони» ва «Буюк ипак йўли» станциялари учун паннолар тайёрлади.

Бундан ташқари, ҳайкалтарош Ўзбекистон пойтахтидаги Максим Горький, Шота Руставели, Ҳамид Олимжон, Шароф Рашидов, Лал Баҳадур Шастри, Ботир Зокиров, Бухородаги Хўжа Насриддин Афанди ҳайкаллари муаллифи ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг