Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ўзбек мюзикли: «Орзулар қанотида» комедиясининг катта премьераси

Янги ўзбек мюзикли: «Орзулар қанотида» комедиясининг катта премьераси

17 апрел куни Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан олинган ва ёрқин ижролар, кулгили вазиятлар билан позитив кайфият бағишловчи қизиқарли воқеалар, қаҳрамонларнинг ўзгача ижролари, севимли мусиқаларни ўз ичига олган «Орзулар қанотида» кинокартинасининг премъераси бўлиб ўтади. 

Премъера Алишер Навоий киносаройида бўлиб ўтади. 

Ҳар бир инсон ҳаётда ўз орзулари қанотида яшайди, ўзи босиб ўтган ҳаёт йўлини фақат рангли орзулар билан тасаввур қилади. Режиссёр Эргаш Мўминов ўзининг «Орзулар қанотида» номли янги мусиқий комедиясини шу мавзуларга бағишлаган.

Фильмнинг барча воқеалари тушда содир бўлади. Бош қаҳрамон профессор Олимов корхонага келиб, ходимларни 10 ёшга ёшартирмоқчилигини айтади. Унинг бу кашфиётига барча рози бўлади. Ходимлар хаёлан 10 йилга орқага қайтишади, профессор уларни зимдан кузатади ва кўплаб хулосалар қилади. Сўнг одамларни ёшартириш ниятидан қайтади. Фильм охирида туш кўраётган Шукур (Фарҳод Абдуллаев) чўчиб, уйғониб кетади ва ҳаммаси тушдаги рўё эканига амин бўлади.

Фильмдаги жозибали куй - қўшиқлар иштирокидаги қизғин воқеалар, шокка тушиб қолган ходим – Шукур аканинг онг ости оламида юз беради. Орадан бироз вақт ўтгач, эски уйлар бузилиб, янги шаҳар бунёд бўлади. Эскича қолоқ фикрлар ўрнини илм-маърифат эгаллайди.

Фильмда таниқли актёрлар Муҳаммадсоли Юсупов, Зуҳра Ашурова, Фарҳод Абдуллаев, Бегзод Ҳамраев, Толиб Мўминов, Феруза Собитова, Севара Солиева, Хуршида Арабшоева, Умид Ҳамдамов роллар ижро этишган. Сценарий муаллифлари Нурилло Аббосхон ва Ринат Галиев, постановкачи оператор Аваз Тиллаев.

Юртимиз кинотеатрларида томоша қилинг...

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг