Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юрий Стоянов: «Менинг онам Тошкентда жон сақлаб қолган»

Юрий Стоянов: «Менинг онам Тошкентда жон сақлаб қолган»

Фото: «Спутник»

Россия халқ артисти, актёр ва режиссер Юрий Стоянов Ўзбекистоннинг Россиядаги фахрий туристик элчиси бўлди. Унинг фикрича, ушбу мамлакатнинг энг катта бойлиги — унинг инсонлари. Бу ҳақда у «Спутник»ка маълум қилган.

Юрий Стоянов уни Ўзбекистон билан оиласи тарихи боғлаб туришини ва шарқий меҳмондўстлик унга шунчаки юзаки таниш эмаслигини айтади.

«Менинг онам эвакуация йилларида Тошкентда жон сақлаб қолган. Уни у ерда едиришган, кийдиришган ва улғайтиришган. Унинг ҳайратланарли ҳикоялари ўша ернинг оддий ва меҳрибон инсонларига нисбатан меҳр ва миннатдорликка тўла эди. Ўзим ҳам бир неча бор Ўзбекистонда бўлганман ва айтишим мумкинки, у ерга шунчаки меҳмондорчиликка эмас, дўстлар олдига бориш керак. Уларнинг саломлашишидаги тавозенинг ўзиёқ, ҳар бир меҳмонга қанчалик ҳурматда бўлишини билдиради», дея қайд этган Стоянов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг