Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда «Lacetti» ва «Nexia» тўқнашувида икки киши вафот этди

Навоийда «Lacetti» ва «Nexia» тўқнашувида икки киши вафот этди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

9 февраль куни 24 ёшли Р.Н «Lacetti» машинасида «Зарафшон-Навоий» автомобил йўлида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган ва 23 ёшли Н.Ж.нинг  «Nexia» автомашинаси билан тўқнашган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди. 

Натижада «Nexia» ҳайдовчиси Н.Ж. воқеа жойида, автомашина йўловчиси 1 ёшли чақалоқ А.Ш. Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг