Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афсонавий пойгачи Ники Лауда вафот этди

Афсонавий пойгачи Ники Лауда вафот этди

Фото: «Motorsport»

Афсонавий пойгачи Ники Лауда вафот этди. «Формула-1»нинг уч карра чемпиони 71 ёшда эди.

Ўтган йилнинг июлидан бери Лауданинг саломатлиги яхши эмас эди. Аввалига грипп деб ўйлашди, кейин эса ўпка трансплантациясига мажбур бўлишди. Лауда сўнгги пайтларда Швейцарияда буйракларини даволатаётганди.

Ники Лауда. Фото: «Tv360»

2013 йили экранларга чиққан «Пойга» фильми «Формула-1»нинг икки пойгачиси — англиялик Жеймс Хант ва австриялик Ники Лауда ўртасидаги курашга бағишланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг