Андижонда яна бир ўзгариш: машҳур Юнусова ўрнига Болтабоев тайинланди

Шокиржон Болтабоев
Андижон вилоятида яна бир муҳим тайинлов амалга оширилди. Шокиржон Болтабоев вилоят ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси маълум қилди. Тайинловга қадар Ш.Болтабоев Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси лавозимида фаолият юритгани айтилади.
Хабарингиз бор, мазкур лавозимнинг аввалги эгаси Манзурахон Юнусова бўлиб, ўн кунча бурун «ўз хоҳишига кўра» ишдан кетгани айтилганди. Бунгача у узоқ йиллар Андижон вилоят хотин-қизлар қўмитасига раҳбарлик қилиб келган.

Бир қадар сирли ва салобатли Манзурахон Юнусова кейинги пайтлар можаролар марказида қолганидан хабарингиз бор. Аввалига унинг номи катта шов-шувга сабаб бўлган «Андижонча спектакль» ижодкорлари қаторида тилга олинган бўлса, яқинда у вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қизининг дабдаба ва асъаса билан ўтказилган туғилган кунида азиз меҳмон сифатида давра тўрида кўриниш берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter