Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

BYD 22 мамлакатда сотувлар бўйича Teslaдан ўзиб кетди

BYD 22 мамлакатда сотувлар бўйича Teslaдан ўзиб кетди

Фото: Bloomberg.com

Nikkei Asia томонидан S&P Global Mobility маълумотлари асосида ўтказилган таҳлилга кўра, Хитойнинг BYD компанияси 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда дунёнинг 22 та мамлакати ва минтақасида сотувлар бўйича Teslaни ортда қолдирди.

BYD 2021 йилдан буён 113 та мамлакат ва минтақа бозорига кириб борди.

Компания нафақат ривожланаётган давлатларда, балки Буюк Британия, Испания, Италия каби Европа мамлакатларида, шунингдек, ҳашаматли автомобиллар бозори ҳисобланган Гонконг ва Сингапурда ҳам Teslaдан ўзиб кетди.

2025 йил якунларига кўра, BYD жами 2,26 миллион дона электромобил сотиб (Tesla — 1,64 млн), илк бор йиллик сотувлар бўйича дунёда 1-ўринга чиқди.

Хабарларга кўра, Хитой ички бозорида рақобатнинг кучайиши ва сотувлар ўсиши сусайиши компанияни ташқи бозорларга кўпроқ эътибор қаратишга мажбур қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг