Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада ХТБ маънавиятчиси ўқитувчиларни чипта сотиб олишга мажбурлади

Фарғонада ХТБ маънавиятчиси ўқитувчиларни чипта сотиб олишга мажбурлади

Фото: «Pv.uz»

Фарғона вилояти, Данғара туманида сўз устаси Ғайрат Аҳмедовнинг 10 май санасидаги концерт дастурига чипталар 10 минг сўмдан мактаб ўқитувчиларига мажбуран сотилгани ҳақида хабарлар тарқаб кетган эди. Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Ўрганиш жараёнида Данғара тумани халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш шўъбаси раҳбари У.Х. шахсий манфаатини кўзлаб 10 май куни туман маданият бўлимида концерт дастури ташкилотчилари билан келишиб, туман халқ таълими бўлимига қарашли 40 та таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига 200 дона концерт чиптасини 10000 сўмдан мажбурий равишда тарқатганлиги аниқланди.

Данғара тумани халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан халқ таълими бўлими маънавий-маърифий тарбия ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш шўъбаси раҳбари У.Х. ўз лавозим вазифасини суистеъмол қилганлиги, раҳбариятни огоҳлантирмасдан ўзбошимчалик билан ҳаракат қилганлиги учун лавозимидан озод этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши шаҳрида Анвар Санаев ва Зокир Очилдиевнинг концертига чипта мажбуран сотилгани ва ўқитувчиларни чипта сотиб олишга мажбурлаган мактаб директори ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг