Икер Касильяснинг устози Тошкентга келди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва «Реал Мадрид» клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан «Қироллик клуби»нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте Тошкентга келди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
Меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ЎФА вакиллари, футбол ишқибозлари ҳамда ОАВ ходимлари катта тантаналар билан кутиб олишди.
Айтиш керакки, Карлос Альберт 2008-2015 йиллар давомида «Реал Мадрид»нинг асосий жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритган ва Икер Касильясдек жаҳонга машҳур дарвозабонга устозлик қилган. Ҳозирда у «Реал Мадрид» клубида методист сифатида иш олиб бормоқда.

Испаниялик мутахассислар 16 июнга қадар юртимизда бўлиб, болаларга футбол бўйича мастер-класслар ўтаб беришади.
Тадбирлар 1 июндан бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter