Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк июн ойида 21 та банкни жаримага тортди

Марказий банк июн ойида 21 та банкни жаримага тортди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йил июнь ойида ўтказилган еттита йиғилишда жами 34 та масалани кўриб чиқиб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилди.

Кўриб чиқилган масалаларнинг 22 таси рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишига тўғри келди. Улар орасида кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш, банк аудитори малака сертификатларини тақдим этиш, микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ҳамда тўлов ташкилотига лицензия бериш каби масалалар бор.

Шунингдек, кредит ташкилотлари устав капиталида улушга эгалик қилишга рухсат бериш, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодларини кўриб чиқиш билан боғлиқ қарорлар ҳам қабул қилинди.

Йиғилишларда кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 12 та масала ҳам муҳокама қилинди. Бунда Марказий банк кўрсатмалари ва пруденциал меъёрларга риоя этилиши, инспекция текширувлари натижалари ҳамда тақсимланмаган фойдани тақсимлаш масалалари таҳлил қилинди.

Пруденциал нормативлар талабларига риоя этмагани ёки фаолиятини қонунчилик талабларига мувофиқлаштирмагани учун 23 та банкка чора ва санкциялар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилди.

Бундан ташқари, қонунчилик талабларини бузгани, шунингдек инспекция текширувлари ва ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар сабабли 21 та тижорат банки, 1 та микромолия ташкилоти ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг