Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганлик машҳур новвой 63 ёшида вафот этди

Наманганлик машҳур новвой 63 ёшида вафот этди

Фото: Сиддиқовлар оиласи фотоархивидан

Халқ орасида «Дилмурод патир» номи билан машҳур бўлган наманганлик Муроджон Сиддиқов 63 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Муроджон Сиддиқов новвойлик фаолиятини 18 ёшидан бошлаган. 1992 йили ўзи туғилиб-ўсган Поп туманининг Ғурумсарой қишлоғида патир бозорига асос солган.

«Дилмурод патир» номи муҳрланган нонлар нафақат Ўзбекистон, балки Жанубий Корея, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Янги Зеландия, Туркия каби давлатларда ҳам брендга айланиб улгурган. Айни пайтда бу бренд остида бир кунда 70-80 қоп ундан ёпилган нонлар сотувга чиқарилади.

Яқинда Муроджон Сиддиқов эҳтиёжманд оилаларга беминнат кўрсатган ёрдами учун Президент фармони билан таъсис этилган «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг