Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон симли интернет тезлиги рейтингида 8 поғона юқорилади

Ўзбекистон симли интернет тезлиги рейтингида 8 поғона юқорилади

Ирландиянинг «Speedtest.net» сервиси «Speedtest Global Index» ҳар ойлик рейтинги бўйича 2019 йил июнь ойи натижаларини эълон қилди. Унда дунёдаги мобил ва симли интернет тезлиги ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Ўзбекистон симли (қайд этилган) интернет тезлиги бўйича барқарор ўсишни кўрсатди ва 8 позиция юқорига кўтарилди.

Рейтинг маълумотларига кўра, мамлакатимизда симли интернетнинг ўртача тезлиги 13,5 Мбит/с. дан ошди. 2019 йил апрель ойидан июнь ойигача 16.22 Мбит/с. (Upload) га ўсди. Мамлакатимиз жаҳоннинг 180 га яқин давлатидан умумий рейтингда 116-ўринни эгаллади (8 позицияга кўтарилди). Бу жуда барқарор ўсишдир! Мамлакатимиз икки ой мобайнида, симли интернет рейтингида ҳатто, Озарбайжонни ҳам қувиб ўтди.

Мобил интернет тезлиги жиҳатидан Ўзбекистон яна бир бор позициясини икки ўринга пасайтириб, 132-ўринни эгаллади.

«Speedtest» тезликни ҳисоблаб ва уланишда фойдаланиш тезлигини текшириш учун сервис фойдаланувчиларидан олинган маълумотларга мувофиқ рейтингни шакллантиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг