Қрим-Конго геморрогик иситма касаллигидан 3 киши ҳалок бўлди

Эронда Қрим-Конго геморрогик иситма касаллигига чалинган 3 киши вафот этди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Эрон давлат телевидениеси сайти IRINN маълумотларига кўра, Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби доктор Ийреч Ҳарирчи сўнгги 3 ойда 34 киши айнан ушбу касалликка чалинганини маълум қилди. Улардан 3 нафари ҳалок бўлган.
Қрим-Конго геморрогик иситма касаллиги чорва боқадиган кишиларда кўп учрар экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter