Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия 24 нафар италиялик дипломатни чиқариб юборади

Россия 24 нафар италиялик дипломатни чиқариб юборади

Фото: «Global Look Press»

Россия Италияга жавоб чора сифатида  24 нафар италиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади, деди РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Италия ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо апрель ойи бошларида 30 нафар россиялик дипломат мамлакатдан чиқарилиб юборилишини эълон қилган ва «миллий хавфсизлик» нуқтаи назаридан ушбу қарорга келинганини изоҳлаганди.

Жавоб чораси қўлланилиши бугун, 18 май куни Россия ташқи ишлар вазирлигига чақирилган Италиянинг Москвадаги элчиси Жованни Старачега расман билдирилган.

Аввалроқ Россия 34 нафар француз дипломатини чиқариб юборишини эълон қилганди. Улар икки ҳафта муддатда РФ ҳудудини тарк этиши шарт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг