«Samsung Galaxy S9» аввалги флагман — «S8»дан анча қиммат бўлади

Samsung Galaxy S9.
«Samsung» компаниясининг жорий йилда сотувга чиқариладиган «Galaхy S9» флагманлари нархи маълум қилинди. «TechRadar» ресурси ахборотига кўра «Samsung Galaxy S9» аввалги флагман — «S8»дан 140 доллар қиммат бўлади.
Шу тарзда, АҚШда «S8» 850 доллардан сотилишни бошлаган бўлса, «Galaхy S9»нинг нархи 990 доллар бўлади.
«Samsung Galaxy S9+»га келадиган бўлсак, табиийки, флагманнинг анча йирик талқини минг доллардан ҳам қимматроққа нархланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter