Хитойда туман оқибатида 200дан ошиқ машина тўқнашиб кетди (фото)

Хитой марказий қисмида жойлашган Хэнан провинциясидаги Чжэнчжоу шаҳрида қуюқ туман туфайли 200 дан ортиқ автомобил тўқнашиб кетди, камида бир киши ҳалок бўлди.
Хитой марказий телевидениеси хабарига кўра, воқеа чоршанба куни эрталаб соат 7:40 да икки томонлама йўл кўпригида содир бўлган.
Йўлда кўринишнинг ёмонлиги туфайли кўп сонли автомобиллар бир-бири билан тўқнашган.
Воқеа жойида ишлаётган қутқарувчиларнинг дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳалокатда 200 донадан ошиқ машина иштирок этган.
Йирик авария оқибатларини бартараф этишда 11 та ўт ўчириш машинаси ва 66 нафар қутқарувчи ишламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter