Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда 22 ёшли таниш аёлини қўрқитиб пул талаб қилган эркак қўлга олинди

Хоразмда 22 ёшли таниш аёлини қўрқитиб пул талаб қилган эркак қўлга олинди

Фото: Тергов департаменти

24 июнь куни соат 19:00 да Хоразм вилояти ИИБ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир жараёнида, 30 ёшли Ш.Р. таниши 22 ёшли М.Қ.нинг (аёл) шахсий ҳаётига оид маълумотларни, фотосурат ҳамда видео тасвирларни ошкор қилиш билан қўрқитган.

Маълумотларни тарқатмаслик эвазига 15.860.000 сўм пул беришини талаб қилиб, 15.860.000 сўм пулларни М.Қ.нинг онаси М.А. дан олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан воқеа жойида қўлга олинган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, жиноят иши бўйича дастлабки терговни Урганч шаҳри 2-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи олиб бормоқда. Ш.Р. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми «а» (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик) банди билан гумон қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов жараёнида Ш.Р. айбланувчи тариқасида ишда жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг