Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистонда Ўзбекистон - Қозоғистон демаркация комиссияси мажлиси бўлди

Гулистонда Ўзбекистон - Қозоғистон демаркация комиссияси мажлиси бўлди

Фото: Uza.uz

2019 йилнинг 9-13 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг Гулистон шаҳрида Ўзбекистон - Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарида маълум қилинган.

Мулоқот чоғида давлатлараро чегара демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирилган. Учрашув давомида давлатлараро чегаранинг айрим участкаларида дала текширув ишлари ўтказилди.

Музокаралар анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг