Саида Мирзиёева Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноел Барро билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Таъкидланишича, Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим стратегик ҳамкорларидан бири саналади. Ўзаро алоқалар энергетика, транспорт, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларни қамраб олади.
«Марказий Осиё минтақасида ишончли ва барқарор ҳамкор сифатидаги мавқеимизни сақлаб қолган ҳолда, Франция ва умуман Европа билан шерикликни келгусида ҳам изчил мустаҳкамлаш ниятидамиз», — дейилади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter