Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон миллий жамоасининг янги либоси дизайни мухлислар томонидан танланади

Ўзбекистон миллий жамоасининг янги либоси дизайни мухлислар томонидан танланади

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон миқёсидаги мусобақаларда юртимиз футболининг юзи ҳисобланади. Шунингдек, терма жамоани – халқ жамоаси дейишади. Шундай экан, ЎФА терма жамоа фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай жараёнлардан халқимиз хабардор бўлиши, имкон қадар иштирок этиши зарур деб билади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар ва мухлислар ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиш борасида бир қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири, терма жамоалар либосининг янги дизайни борасидаги танловдир. Энди ҳар бир мухлис футболчилар либоси дизайни борасида ўз таклифини билдириши мумкин.

Янги либос дизайнини ишлаб чиқиб, ЎФАнинг электрон почтасига юбориш мумкин. Энг яхши деб топилган ишлар махсус совринлар билан тақдирланади. Хусусан, мутахассислар томонидан маъқул топилган учта энг яхши дизайн учун муаллифларнинг ҳар бирига терма жамоа юлдузларининг дастхатлари туширилган оригинал футбол тўплари совға қилинади.

Ўз ишларингизни info@ufa.uz электрон почтасига юборишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг