Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзи келар. Липпи истеъфодан сўнг 4 ой ўтиб яна Хитой термасига қайтди

Ўзи келар. Липпи истеъфодан сўнг 4 ой ўтиб яна Хитой термасига қайтди

Фото: «Google.com»

Хитой миллий терма жамоаси бошқарувига яна Марчелло Липпи қайтарилди. Бу ҳақда Хитой футбол ассоциацияси хабар тарқатган.

Масаланинг ғалати томони шундаки, Марчелло Липпи 4 ойгина муқаддам, 2018 йилнинг 25 январида Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди. Унинг ўрнига эса яна бир италиялик мутахассис – Фабио Каннаваро терма жамоа бошқарувига тайинланганди.

Аммо Каннаваро бор эътиборини «Гуанчжоу Эвергранд» га қаратишни маъқул кўриб, терма бошқарувидан кетгандан сўнг Хитой футбол ассоциацияси яна Марчелло Липпининг номзодига тўхталишни маъқул кўрди.

Энди Липпи Хитой терма жамоасини ЖЧ-2022 саралаш мусобақасига тайёрлайди. Саралаш баҳслари жорий йилнинг сентябр ойида бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг