Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон давлат университетида қирғиз тили бўйича магистратура очилди

Андижон давлат университетида қирғиз тили бўйича магистратура очилди

Фото: Андижон давлат университети

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда биринчи марта фақат Андижон давлат университетида Она тили ва адабиёти (қирғиз тили ва адабиёти) магистратура мутахассислиги учун қабул амалга оширилади. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди. 

Бу Ўзбeкистон Прeзидeнтининг «2019-2020 ўқув йилида Ўзбeкистон Рeспубликаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат парамeтрлари тўғрисида»ги 2019 йил 17 июн кунги қарорида белгиланган.

Конституциямизнинг тегишли нормаларига асосан давлатимизда миллий озчиликни ташкил этувчи миллатларни бошқа ҳуқуқлари билан бир қаторда таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш муҳим масалалардан бири. Бугунги кунда республикамиздаги аҳолининг 2 фоизга яқинини (300 мингга яқин) қирғиз миллатига мансуб аҳоли ташкил этиб, улар учун 42 та қирғиз тилида таълим берувчи умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, ушбу мактабларда 7859 та ўқувчи таҳсил олмоқда (2018-2019 ўқув йили). Андижон вилоятида эса бундай мактаблар сони 25 тани ташкил этади. Ушбу мактаблар учун зарур бўлган бакалавр кадрлар тайёрлаш учун Она тили ва адабиёти (қирғиз тили ва адабиёти) магистратура мутахассислиги бўйича квоталар ажратилганлиги катта қадам бўлди. Энди Фарғона водийси бўйича қирғиз тили ва адабиёти бўйича илмий педагогик кадрлар тайёрланади.

Маълумот учун, ушбу ўқув йилида Андижон давлат университети учун 2019-2020 ўқув йили учун бакалавриатуранинг 36 та таълим йўналишлари кундузги таълим шакли учун 390 та грант ва 1725 та шартнома, жами 2115 та, сиртқи таълим шакли учун 13 таълим йўналишига 875 та ўрин, шу билан бирга магистратуранинг 20 та мутахассисликлари учун 102 та ўрин ажратилган. Ҳозирги кунга қадар Андижон давлат университетига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 7 мингдан ортди.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг