Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Темурбеклар мактаби» ўқувчилари Россияда ўтган халқаро олимпиадада 2-ўринни эгаллади

«Темурбеклар мактаби» ўқувчилари Россияда ўтган халқаро олимпиадада 2-ўринни эгаллади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 23 март куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Россия Федерациясида ўтказилган халқаро олимпиадада биринчи марта иштирок этган Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги «Темурбеклар мактаби» ўқувчилари тантанали равишда кутиб олинди.

Мазкур олимпиада жорий йилнинг 19—22 март кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг олий таълимгача муассасалари ўртасида математика ва физика фанлари бўйича ўтказилди.

Мусобақада ҳамюртларимизга Россия Федерациясининг Санкт-Петербург ва Қозон суворов ҳарбий билим юртлари ҳамда Доир Асанов номидаги Қирғиз миллий ҳарбий лицейининг (Қирғизистон Республикаси) ўқувчилари рақиб бўлишди.

Илк бор ўтказилган ушбу олимпиадада Ўзбекистон «Темурбеклар мактаби» ўқувчилари умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Халқаро олимпиада иштирокчиларини кутиб олиш маросимида Мудофаа вазирлиги офицерлари, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри жамоаси ҳамда ўқувчи ёшларнинг ота-оналари иштирок этди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг