Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги семинарда IMS платформасида 4G қуриш тамойиллари муҳокама қилинмоқда

Самарқанддаги семинарда IMS платформасида 4G қуриш тамойиллари муҳокама қилинмоқда

Фото: Mitc.uz

Кеча, 2 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқи (ITU)нинг  IMS базасидаги VoLTE/ViLTE тармоқларини жорий этишга бағишланган икки кунлик ҳудудий семинари ўз ишини бошлади. Тадбир АКТ вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда.

Ушбу семинар ITU аъзолари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, бошқарув органлари, вазирликлар вакиллари, телекоммуникация операторлари, илмий ходимлар, телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарувчилари, илмий-тадқиқот институтлари, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари учун ўзига хос мунозара майдонига айланди. Семинардан IMS ва VoLTE технологияларини ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш кўзланган.

Семинарда қуйидаги масалалар кўриб чиқилмоқда:

  • IMS платформасидан фойдаланган ҳолда 4G (VoLTE/ViLTE) қуриш тамойиллари;
  • IMS базаси асосида VoLTE/ViLTE тармоқларини кенгайтиришнинг асосий муаммолари;
  • VoLTE/ViLTE тармоқлараро боғликлиги масалаларини ечишда ENUMнинг роли;
  • IMS и VoLTE/ViLTE технологияларини қўллашда норматив-ҳуқуқий бошқарув;
  • IMS базасида VoLTE/ViLTEни жорий қилишда операторларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида халқаро стандартлаштириш йўналишларини белгилаш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг