Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Словакия элчиси билан IT-технологиялари соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

Словакия элчиси билан IT-технологиялари соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

Бугун, 2020 йилнинг 21 февралида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Словакия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ян Бори билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ва халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Словакия ҳамкорлигининг долзарб масалалари батафсил кўриб чиқилди.

Ўзаро муносабатларни фаоллаштириш, турли саналарга бағишланган қўшма тадбирларни ўтказишдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.

IT-технологиялари соҳасида ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди. Учрашувда умумий кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: mfa.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг