Фарғонада 14 яшар «учар ҳайдовчи» ушланди

Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган тунги рейд давомида «Ласетти» русумли автомобиль ҳайдовчисига ЙПХ ходими томонидан тўхташ ишораси берилганда, ҳайдовчи тўхтамасдан, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатда давом этган.
Тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи тўхтатишга муваффақ бўлишди.
Текширув давомида автомобиль бошқарувида 2007 йилда туғилган, вояга етмаган бола бўлганлиги аниқланган.
Ҳайдовчи уч йилдан бери кечки пайт машина ҳайдашини тан олган. Ҳаракатланиш қоидалари ҳақида умуман маълумотга эга эмаслиги маълум бўлган.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter