Андижонда сохта ҳужжат тайёрловчи «уддабурон» қўлга тушди

ИИБга Андижон шаҳрида яшовчи О. исмли шахс ўзининг яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда ҳайдовчилик гувоҳномалари, ишончномалар ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни компьютер ва рангли принтер ёрдамида қалбакилаштириш орқали тайёрлаб келаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.
Тезкор маълумотга асосан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида О. исмли фуқаро Андижон шаҳрида яшовчи муқаддам 4 маротаба Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан судланган У.О бўлиб чиқди.
27 октябрь куни У.О.нинг хонадони текширилганида, 1 дона «ACER» русумли ноутбук, 1 дона «CANON» русумли принтер, 1 дона «EPSON» русумли рангли принтер, 8 та қалбаки ишончнома бланкалари, 9 нафар фуқаронинг паспорт нусхалари, 3 та автомашиналарни техник қайд этиш гувоҳномалари, 1 та транспорт воситасини ойналарини қорайтириш учун рухсатнома бланкаси, ҳужжатларни қалбакилаштиришда фойдаланиладиган канцелярия буюмлари ҳамда 16 гб хотирага эга бўлган 1 дона қора рангли флешка борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ноутбук ва флешка текширилганида унда кўплаб ҳайдовчилик гувоҳномалари, ишончномалар ва бошқа расмий ҳужжатлар сканер қилиниб, тайёрлаб келинаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter