АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги уруш қурбонлари сони 2 мингга яқинлашди
2026 йил 11 март ҳолатига кўра, Яқин Шарқдаги можаро оқибатида бир қатор мамлакатларда қурбонлар ва яраланганлар сони ошди.
Al Jazeera нашрининг ёзишича:
- Эрон: 1255 нафар ҳалок бўлган, 12 000 нафар яраланган
- Ливан: 570 нафар ҳалок бўлган, 1444 нафар яраланган
- Исроил: 13 нафар ҳалок бўлган, тахминан 2000 нафар яраланган
- Ироқ: 15 нафар ҳалок бўлган, ўнлаб одам яраланган
- Иордания: 14 нафар яраланган
- Қувайт: 6 нафар ҳалок бўлган, ўнлаб одам яраланган
- Баҳрайн: 2 нафар ҳалок бўлган, ўнлаб одам яраланган
- Саудия Арабистони: 2 нафар ҳалок бўлган, 12 нафар яраланган
- БАА: 6 нафар ҳалок бўлган, 122 нафар яраланган
- Қатар: 16 нафар яраланган
- Уммон: 1 нафар ҳалок бўлган, 5 нафар яраланган
- АҚШ ҳарбийлари: 8 нафар ҳалок бўлган, 140–150 нафар яраланган
Маълумотларга кўра, уруш фақат Эрон ва Исроил ҳудуди билан чекланиб қолмай, Яқин Шарқнинг бир қатор давлатларига ҳам таъсир кўрсатган. Қурбонлар сони эса ҳали ортиши айтилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter