Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биринчи марта: коронавирусни юқтирганлар сонидан тузалганлар сони ошиб кетди

Биринчи марта: коронавирусни юқтирганлар сонидан тузалганлар сони ошиб кетди

Фото: «REUTERS»

Хитойда илк бор бир кеча-кундузда коронавирусни юқтирганлар сонидан тузалганлар сони ошиб кетди. Бу ҳақда кенг оммага тақдим этилган статистик маълумотлар гувоҳлик бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».

Умуман олганда, мамлакат бўйича бир кеча-кундузда жами 1749 та касалликни юқтириш ҳолати қайд этилган бўлса, 1824 нафар одам соғайиб шифохонадан чиққан.

Боз устига, мана 15 кундан бери Хубэй провинциясидан ташқари Хитойнинг барча ҳудудларида янги қайд этилган ҳолатларнинг камайишида ижобий динамика сақланиб қолмоқда: агар 3 февраль куни 890 та ҳолат қайд этилган бўлса, 18 февралда – атиги 56 та.

Хубэй провинциясининг ўзида касалликни юқтириш эпицентри бўлган Ухань шаҳридагина мураккаб вазият сақланиб қолмоқда: 18 февраль куни Уханда 1660 та касалликни юқтириш ҳолати аниқланган. Қолган барча аҳоли пунктларида эса — 33 та.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг