Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Черногория масаласи Учинчи жаҳон урушига сабаб бўлиши мумкин

Черногория масаласи Учинчи жаҳон урушига сабаб бўлиши мумкин

Фото: «Hollywood Reporter»

АҚШ раҳбари Дональд Трамп «Fox News» телеканалига интервью бера туриб, Черногория масаласи Учинчи жаҳон урушига сабаб бўлиши мумкинлигини айтди, дея хабар берди «Gazeta.ru» сайти.

Трапмнинг сўзларига кўра, уруш НАТОнинг коллектив мудофаа тамойили туфайли бошланиши мумкин. Альянсга аъзо давлатлардан бирига ҳужум бошланса, НАТОга аъзо бошқа давлатлар ҳам уруш жараёнига қўшилиб кетади.

Бошловчи президентдан 2017 йили Черногориянинг НАТОга аъзолиги ҳақида: «Нима учун менинг ўғлим Черногорияга бориб, уни ҳужумлардан асраши керак», – дея сўрайди.

Трамп ҳам бу саволни сўраганини айтган.

«Черногорияликлар кучли халқ, ҳужумкор миллат. Улар қаттиқ ғазабланишади ва – табриклайман. Учинчи жаҳон уруши бошланиш арафасида», — деган Трамп.

Шуни инобатга олиб НАТО аъзо давлатлар мудофаасини мустаҳкамлаш учун харажатларини ошириши керак.

Аввалроқ Трамп россиялик ҳамкасби билан ўтказилган учрашув НАТОникидан яхши бўлганини айтган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг