Мухолифатдаги матбуот Эроннинг ҳалок бўлган юқори мансабли ҳарбийлари рўйхатини эълон қилди
Эроннинг мухолифатдаги оммавий ахборот воситалари Исроил-АҚШ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган юқори мансабли ҳарбийлар ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) қўмондонлари рўйхатини эълон қилди.
Булар:
- Абдулраҳим Мусавий — Қуролли Кучлар штаби бошлиғи
- Муҳаммад Пакпур — ИИҚК қўмондони
- Аҳмад Воҳидий — Қўшинлар қўмондони ўринбосари
- Мажид Мусавий — ИИҚК фазовий кучлари қўмондони
- Амир Ҳотамий — армия бош қўмондони
- Азиз Носирзода — Эрон мудофаа вазири
- Али Шамҳоний — Олий мудофаа кенгаши котиби

Рўйхатда келтирилганлардан баъзиларининг ўлими халқаро ахборот агентликлари томонидан тасдиқланган, бошқаларининг ўлими яқин орада тасдиқланиши кутилмоқда, деб ёзмоқда мухолифатдаги матбуот.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter