Эрзурум ФИС Сноуборд Жаҳон кубогига мезбонлик қилади (фоторепортаж)
Туркия халқаро мусобақалар орқали спорт туризмидаги мавқеини мустаҳкамламоқда. Хусусан, Эрзурум шаҳри 2026 йил 6–8 март кунлари Паландўкен чанғи марказида ўтказиладиган ФИС Сноуборд бўйича Жаҳон кубогига пухта ҳозирлик кўрмоқда. Унда 20 давлатдан 300 га яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
Эрзурумнинг нуфузи халқаро миқёсда тан олинган: шаҳар 2025 йил учун Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан Туризм пойтахти, АCEС томонидан эса илк Европа қишки спорт пойтахти деб эълон қилинган. Шунингдек, 2026 йил 12–15 февраль кунлари Паландўкенда анъанавий Frozen фестивали еттинчи бор ташкил этилади.
Спорт тадбирларидан ташқари, Эрзурум бой табиати ва тарихий мероси билан ҳам сайёҳларни жалб этади. Шаҳарда Тортум шаршараси, Нарман пери бажалари ва Испирдаги Еди кўллар каби табиат мўъжизалари, шунингдек, Улу жоме, Икки минорали мадраса ва Уч Кумбет каби қадимий обидалар мавжуд.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter