Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус энг кўп қайси давлатларда тарқалмоқда?

Коронавирус энг кўп қайси давлатларда тарқалмоқда?

Фото: «Russian.news.cn»

Янги турдаги коронавирусни юқтирганлар сони фақат Хитойдагина кўпаймаяпти. Бугун, яъни 19 февраль маълумотларига кўра, Хитой чегараларидан ташқарида коронавирусни юқтирганлар сони 1011 кишига етган, деб ёзади «South China Morning Post» газетаси.

Газета сайтидаги онлайн-ҳисоблагичга кўра, дунё бўйича 75 минг 196 та ҳолат аниқланган бўлиб, шулардан 74 минг 185 таси биргина Хитойнинг ўзига тўғри келади.

Ундан кейинги поғонада 613 та ҳолат билан Япония бормоқда. «Diamond Princess» кемасидаги касалликни юқтирган 542 нафар йўловчи ҳам шулар жумласидан. Кейинги ўринларда: Сингапур (81 та ҳолат), Гонконг (62), Жанубий Корея (46), Тайланд (35), Тайвань (22), Малайзия (22), Германия (16), Вьетнам (16), Австралия (15), АҚШ (15), Франция (11), Макао (10), ҳолган 15 та мамлакатда 10 тадан кам. Россияда 2 та ҳолат қайд этилган бўлиб, иккала бемор ҳам аллақачон тузалишган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг