Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизил байроқ ва «Ғалаба полки» туфайли Украинада келишмовчилик юз берди

Қизил байроқ ва «Ғалаба полки» туфайли Украинада келишмовчилик юз берди

Фото: «РИА Новости»

Украинанинг Запороже шаҳрида совет рамзлари туфайли аҳоли ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди, деб хабар берди «РИА Новости».

Хабар қилинишича, «Ғалаба полки» қизил байроқлар билан митинг уюштирган. Бир киши иштирокчилар қўлидаги қизил байроқни йиртиб, уни ерга улоқтирган. Оғзаки жанжал юзага келган.

«Ғалаба полки»нинг тарафдорлари «Катюша» ва «Ғалаба куни»ни куйлашган вақтда украиналик фаоллар мамлакат мадҳиясини ижро этишган. Улар автоколонна йўлини тўсишга ҳаракат қилишган, аммо полиция вазиятга аралашган.

Украина миллий полициясининг билдиришича, Запороже вилоятида ҳуқуқ-тартибот идораларига қонунбузарликлар ҳақида 19 та хабар келиб тушган. Таъкидланишича, уларнинг аксарияти тақиқланган рамзлар ва карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг