Россия Киевга ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирди
Жорий йил 6 июлга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина пойтахти Киевга ракета ва дронлар билан оммавий ҳужум уюштирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, 46 нафар инсон жароҳатланган. Улар орасида беш нафар бола ҳам бор.
Ҳужум натижасида Подольск туманидаги кўп қаватли турар жой биноларидан бири қисман қулаб тушган. Дарницкий туманида ҳам бир нечта турар жойга зарар етган. Вайроналар остида одамлар қолган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Киев шаҳар ҳокимияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаганини маълум қилди. Украина Президенти Владимир Зеленский эса мамлакатнинг ғарблик ҳамкорларини ҳаво мудофааси тизимларини, хусусан Patriot мажмуалари учун ракеталар етказиб беришни кучайтиришга чақирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter