Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ўзбекистонлик маҳкумларни юртига қайтаришга тайёр, бироқ...

Россия ўзбекистонлик маҳкумларни юртига қайтаришга тайёр, бироқ...

Россия Ўзбекистон фуқароси бўлган 3 мингдан ортиқ маҳкумни ватанга ўтказишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия томони бундай ташаббусни қўллаб-қувватлайди, бироқ Ўзбекистон ҳозирча маҳкумларни қабул қила олмаяпти. Бунга сабаб – тегишли халқаро конвенция ратификация қилинмагани.

Гап 1998 йилда қабул қилинган, маҳкумларни жазони ўз юртида ўташ имконини берувчи халқаро келишув ҳақида бормоқда. Россия ушбу конвенцияни ратификация қилган.

Мазкур келишув Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон каби давлатларда ҳам амал қилади. У маҳкумларнинг ижтимоий реабилитациясини енгиллаштиришга қаратилган.

Айни пайтда Ўзбекистон мазкур шартномага қўшилмагани сабабли, маҳкумларни ўтказиш жараёни амалга оширилмаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг