Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея СИ технологиясига эга янги қанотли ракетани синовдан ўтказди

Шимолий Корея СИ технологиясига эга янги қанотли ракетани синовдан ўтказди

КХДР янги тактик ракета ва артиллерия тизимларининг йирик синовини ўтказди. Давлат ахборот агентлиги маълумотига кўра, синовлар мамлакат раҳбари Ким Чен Ин назорати остида бўлиб ўтган.

Синовларда сунъий интеллект технологиялари билан жиҳозланган янги юқори аниқликдаги қанотли ракета ҳам текширилди. Ракета 100 километр масофага уча олади ва рельефни харита билан таққослаш, автоном навигация ҳамда СИ асосидаги бошқарув тизими орқали нишонни аниқ ура олади.

Шунингдек, КХДР ҳарбийлари янги енгил турдаги кўп мақсадли ракета учириш тизими, тактик қанотли ракеталар ва модернизация қилинган 240 миллиметрли реактив снарядларни ҳам синовдан ўтказган.

Маълум қилинишича, барча янги учириш қурилмалари тўлиқ автоматлаштирилган рақамли ўт очиш тизими билан жиҳозланган.

Ким Чен Ин мамлакат «ўз рақибларини қўрқувда ушлаб тура оладиган даражада кучли қурол салоҳиятига эга бўлиши шарт»лигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, КХДР ядровий ва анъанавий қуроллар салоҳиятини ошириш сиёсатини давом эттиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг