Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли рэпер АҚШ президенти бўлиш орзусида

Таниқли рэпер АҚШ президенти бўлиш орзусида

АҚШлик рэпер Канье Уэст иккинчи бор мамлакат президенти бўлиш истагини билдирди.

У бу ҳақда Твиттердаги саҳифасида ёзган.

«Ҳозир биз Америка орзуси, худога ишончни юзага чиқариш ва келажакни қуришни бошлашимиз керак», — дея ёзган санъаткор.

Уэст 2015 йилдаёқ 2020 йилги сайловларда қатнашиш орзусини билдирганди. Аммо у рўйхатдан ўтишга улгура олмаган.

Ноябрда бўлиб ўтиши кутилаётган сайловларда амалдаги президент Доналд Трамп ва Обама даврида вице-президент бўлган Жо Байден кураш олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг