Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда янги чекловлар жорий этилди

Туркияда янги чекловлар жорий этилди

Туркия Республикасида коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдўғон томонидан қуйидаги янги чекловлар эълон қилинди.

Унга кўра:

  • ҳафта давомида 5 кун соат 21:00 дан 05:00 гача тунги комендантлик соати;

Қизил вилоятларда, шу жумладан Истанбул шаҳрида ҳам, шанба ва якшанба кунлари комендантлик соатига амал қилинади.

  • умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан ва бошқалар) вилоят рангидан қатъи назар, 50 фоиз бандлик билан ишлайди;
  • уйга етказиб бериш хизмати дам олиш кунлари амалга оширилади.

Рамазон ойида (2021 йил 13 апрель - 12 май) учун янги чеклов чоралари:

  • Туркиянинг барча вилоятларида ҳафта охири комендантлик соати (шанба ва якшанба);
  • умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан ва бошқалар) фақат етказиб бериш учун ишлайди;

 Рамазонда оммавий ифторлик ва саҳарликлар тақиқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг