Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойликлар бугун ҳайит қилишди

Хитойликлар бугун ҳайит қилишди

Фото: «Sabah»

Бугун Хитойда яшовчи мусулмонлар рамазон ҳайити намозини ўқиш учун масжидларга боришди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Пойтахт Пекин шаҳридаги 8 асрлик тарихга эга «Донгси» жоме масжиди бугун тўлиб-тошди: эрта тонгдан 7 ёшдан 70 ёшгача – барча мусулмонлар ҳайит намозини ўқиш учун йиғилишди.

Хитойдаги 56 та этник гуруҳдан 10 таси мусулмон. Ҳуи (чинлик мусулмонлар) билан биргаликда уйғур, қозоқ, тожик, татар, ўзбек, салар ва дунган миллатига мансуб мусулмонлар мамлакатнинг шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудида истиқомат қилишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг