Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фермернинг 15 бош қорамоли тириклай ёниб кетди (фото)

Фермернинг 15 бош қорамоли тириклай ёниб кетди (фото)

8 август куни Хоразм вилояти Янгибозор тумани Бошқир шейх қишлоғида жойлашган «Юлдош ота Хурсандбек» фермер хўжалигининг дала шийпонидаги молхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.

2 та ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғиндан молхонанинг 80 кв.метр майдони ва 5 бош қора мол қутқариб қолинган.

Ёнғин оқибатида молхонанинг 40 кв.м майдонда томи ва у ерда сақланган хашак ёниб зарарланган, шунингдек 15 бош қора мол ва 2 та қўй нобуд бўлган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.

Фото:«Dyxx.uz»

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг