Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда ИИБ ходими калтакланди

Навоийда ИИБ ходими калтакланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов ИИБ ходимига нисбатан содир этилган жиноят юзасидан баёнот берди.

Навоий вилояти, Хатирчи тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Ў.Х. (1991 й.т.) бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашинада пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаб турган вақтида, унинг орқасида фуқаро А.Ў. (1990 й.т.)  «Матиз» русумли автомашинада тўхтаб, Ў.Х, унинг йўлини тўсиб турганлигини важ қилиб, уни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказган.

Сўнг Ў.Х.нинг қонуний талабларига бўйсинмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, ўз автомашинаси ҳаракатини давом эттириши натижасида, унинг ўнг оёғини босиб ўтган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йилнинг 10 август куни Хатирчи тумани прокуратураси томонидан А.Ў.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг