Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бўри дея отиб ўлдирилган жонивор ит бўлиб чиқди

Тошкентда бўри дея отиб ўлдирилган жонивор ит бўлиб чиқди

Фото:«Замон»

Яшнобод туман маъмурий суди Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги қутқарув хизмати ходимларини бўри дея фараз қилинган итни ўлдиришда айбдор деб топди.

«Газетa.uz»нинг ёзишича, жонивор билан боғлиқ видео ижтимоий тармоқларда 18 июнь куни чиққан эди. Суд уни ўлдирган Б.Шарапов ва А.Маннаповга Маъмурий кодекснинг 111-моддаси бўйича жазо тайинлади. Унга кўра, айбланувчилар энг кам иш ҳақи миқдорининг 3 баравари (608190 сўм) миқдорида жарима тўлайдилар.

Мазкур ходимлар итни ўлдиришни истамаганликлари аммо ўз хизмати вазифаларини бажаришга мажбур бўлганликларини таъкидлаган. Улар итни қутурган дея фараз қилганларини ва одамларни тишлашга ҳаракат қилганини айтишган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг