Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазири ИҲТТ вакиллари билан учрашди

Адлия вазири ИҲТТ вакиллари билан учрашди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов ИҲТТнинг Евроосиё глобал муносабатлар бўйича котибияти бошлиғи Уилям Томпсон бошчилигидаги Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Адлиявазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Конструктив мулоқот руҳида ўтган учрашувда меҳмонларга Адлия вазирлигининг асосий вазифалари, функциялари ва фаолиятлари ҳамда адлия органлари соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, вазирлик олдида турган вазифалар, халқаро тажрибага асосланган кадрлар малакасини ошириш, уларнинг стратегик фикрлашларини ривожлантириш, адлия тизимининг барча даражаларида бюрократияни бартараф этиш зарурлиги ҳам аниқланди.

Ўз навбатида, У.Томпсон ушбу йиғилишни ташкил этгани учун Р. Давлетовага миннатдорчилик билдирди ва сўнгги вақтларда вазирлик ҳуқуқ соҳасида жуда кўп ишларни амалга оширганини таъкидлади. У аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўламли ишлар амалга оширилганини эътироф этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг