Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яллама»да божхона ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фош қилинди

«Яллама»да божхона ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фош қилинди

Фото: «Xabar.uz»

«Яллама» чегара-божхона пости орқали юк автотранспортларидан тамагирлик қилиб келган жиноий гуруҳ фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 5 август куни Давлат божхона қўмитаси Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Яллама» чегара-божхона постига туташ ҳудудда ўтказилган тезкор тадбир давомида жисмоний шахслар ва божхона ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фаолияти фош қилинди.

Жиноий гуруҳ аъзолари юк автотранспорт воситаларини мазкур пост орқали навбатсиз ва тезлаштирган ҳолда ўтказишни ваъда қилиб, автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва тадбиркорлардан тамагирлик йўли билан пора олиб келишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Давлат божхона қўмитаси республикамиз чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва ташувчиларни пост орқали навбатсиз ва тезкорлик билан ўтказишни ваъда қилувчи фирибгарларнинг алдовларига ишонмасликларини сўраб қолади. Жиноят ишининг тергов натижалари ҳақида қўшимча маълумот бериб борилади», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг